Вохидова Меҳри Хасановна, иқтисодиёт фанлари бўйича PhD, “Ташқи иқтисодий фаолият ва туризм” кафедраси ўқитувчиси. “Жаҳон иқтисодиёти” йўналишида фалсафа доктори диссертациясини ҳимоя қилган. Илмий йўналиши-Ўзбекистонда махсус иқтисодий ҳудудларни ривожлантиришнинг назарий-услубий асослари. Ушбу йўналишда 30 дан ортиқ илмий мақола, монография ва ўқув қўлланмалар муаллифи.

Магистратура “Ташқи иқтисодий фаолият” мутахасислиги  1-курс ўзбек ва рус гуруҳларида “Халқаро савдо”,  “Халқаро бизнес”, “Махсус иқтисодий ҳудудлар”, “Халқаро логистика ва таъминот занжири бошқаруви”, “Бизнес ва бошқарув стратегияси”, “Халқаро туризм иқтисоди”, “Туризмда реклама ва PR”, “Рақамли маркетинг” фанларидан  дарс беради.